Балогун АПЛ жамоасига ўтиши мумкин

31 авг 2026, 10:15
"Эвертон" АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг трансфери бўйича "Монако"га расмий таклиф юборди.

Таклиф суммаси 18 миллион еврони ташкил этмоқда.

Америкалик форвард "ирискалар" билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган ва "Гудисон Парк"га кўчиб ўтишни хоҳламоқда. Аввалроқ футболчига "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ лондонликлар Омар Мармуш ва Савиони сотиб олгач, курашдан чиқишди.

Битим ҳозирча якунлангани йўқ, чунки "Монако" форвард билан хайрлашишга шошилмаяпти. Ўтиш амалга ошиш-ошмаслиги яқин 24–48 соат ичида ҳал бўлади. Англияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›