Мудрик 5 ой деганда гол урди

Mirjalol Normatov
12 окт 2024, 00:44
Украина термаси вингери Михаил Мудрик ушбу мавсумда илк марта гол урди.

Футболчи айни дамда Миллатлар лигаси доирасида Грузияга қарши ўйинда иштирок этмоқда ва 35-дақиқада ҳисобни очди. Қайд этиш керак, сўнгги бора у 11 май куни гол урганди. Ўшанда у "Челси" таркибида "Ноттингем Форест" дарвозасини ишғол қилганди.

24 сентябрдан кейин у бугунги голидан ташқари икки марта ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia