Ўзбекистон кубоги. “Навбаҳор” “Ғазалкент”ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди

admin
21 окт 2026, 20:55
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги “Навбаҳор” — “Ғазалкент” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Кубоги-2026

1/4 финал

“Навбаҳор” — “Ғазалкент” 3:1

21.10.2026, 19:00. Наманган шаҳри, ”Марказий” стадион.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Абдулҳамид Абдурайимов, Жамшид Бакиров, Салоҳиддин Акрамов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Руслан Серазитдинов

Назоратчи: Султон Зайлобидинов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов 26, - 1:0 (Ж.Жалолиддинов). Жоэль Кожо 32, - 2:0 (Ж.Жалолиддинов). Лазизбек Мирзаев 52, - 2:1 (У.Турғунов). Ҳусайн Норчаев 81, - 3:1.

“Навбаҳор”: 16. Шукрон Юлдашев, 2. Саидазмат Мирсаидов (55. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 81), 4. Ислом Маматказин, 13. Тейди Бенджамин, 17. Муҳаммадали Ғиёсов (5. Дилшод Комилов, 75), 21. Асадбек Раҳимжонов (8. Диёр Холматов, 62), 22. Умар Адҳамзода (с), 28. Жоэл Кожо (11. Ҳусайн Норчаев, 75), 30. Жасурбек Жалолиддинов, 34. Гиорги Жгереная, 77. Муҳаммадали Усмонов (23. Ваня Илич, 62).

Захира: 1. Ўткир Юсупов, 3. Зафарбек Рахимжонов, 18. Исохон Мусахонов, 44. Анри Чичанадзе, .

“Ғазалкент”: 69. Тимофей Толстенов, 3. Озодбек Ибодуллоев, 7. Ферузбек Олимов (11. Муҳаммадюсуф Файзуллаев, 72), 9. Владислав Набатов, 13. Муҳаммадазиз Рўзибоев, 14. Сухроб Садиржанов (8. Адам Присяжнюк, 86), 17. Диёрбек Таджиев, 22. Қодирбек Мамасов, 24. Муҳаммадюсуф Мирқодиров (с), 71. Лазизбек Мирзаев, 77. Умиджон Турғунов.

Захира: 21. Асрорбек Кенжаев, 15. Давид Белявский, 16. Абдураҳмон Абдуллаев, 18. Азизилло Эркинжонов, 23. Рустам Алиев, 27. Бехруз Жамолиддинов.

Огоҳлантиришлар: У.Турғунов 33, М.Усмонов 36, О.Ибодуллаев 37,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+3. Ўйин тугади. “Навбаҳор“ - “Ғазалкент“ 3:1

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. Зарба! Тожиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

86. Ўзгариш. “Ғазалкент“. Садиржанов ўрнига Присяжнюк тушди

81. ГОЛ! Ҳусайн Норчаев! Холматовнинг узатган тўпи Норчаевга борди, Ҳусайннинг зарбаси гол билан тугади - 3:1

81. Ўзгариш. "Навбаҳор". Мирсаидов ўрнига Ҳамралиев тушди

78. Зарба! Жалолиддиновнинг зарбаси ноаниқ кетди

77. ЗАРБА! Мирсаидовнинг зарбасидан кейин Толстенев тўпни ушлаб олди

76. ЗАРБА! Адҳамзоданинг кучли зарбасидан кейин Толстенев тўпни қайтарди!

75. Ўзгариш. “Навбаҳор“. Кожо ва Ғиёсов ўрнига Норчаев ва Комилов тушди

72. Ўзгариш. "Ғазалкент". Олимов ўрнига Файзуллаев тушди

67. “Навбаҳор“ гол урди, аммо қанот ҳаками офсайдни қайд этди

66. УХХХХ! Бурчакдан узатилган тўпни Рўзибоев боши билан дарвозага йўллади, Йўлдошев тўпни қийинчилик билан қайтарди!

63. ЗАРБА! Жалолиддиновнинг кучли зарбасидан кейин Толстенев тўпни ушлаб олди!

62. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Раҳимжонов ва Усмонов ўрнига Холматов ва Усмонов тушди

56. УХХХ! Жалолиддиновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозага борди, Толстенев тўпни ушлаб олди

52. ГОЛ! Лазизбек Мирзаев 2:1. Турғуновнинг тўп узатишидан кейин Мирзаев бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди!

50. Зарба! Набатовнинг тўп узатишидан кейин Олимов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади!

46. Иккинчи тайм бошланди

45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 2:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. “Ғазалкент“ ҳужуми, Мирзаевга зарба беришга ҳимоячилар йўл қўйишмади

37. Огоҳлантириш. “Ғазалкент“. Озод Ибодуллаев

36. Огоҳлантириш. “Навбаҳор“. Муҳаммадали Усмонов

33. Огоҳлантириш. “Ғазалкент“. Умид Турғунов

32. ГОЛ! ЖОЭЛЬ КОЖО! 2:0. Чап қанотдан Ғиёсов узатган тўпни Жалолиддинов Кожога ташлаб берди, Кожонинг зарбаси гол билан тугади.

26. ГОЛ! Муҳаммадали Ғиёсов 1:0. Жалолиддинов узатган тўпни Ғиёсов боши билан дарвозага йўллади.

25. Зарба. Жалолиддиновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

22. Мамасов Усмоновга нисбатан қўпол ўйнади. Жалолиддинов жарима тўпини амалга оширди, ҳеч ким зарба бера олмади

18. УХХХ! ДАРВОЗА УСТУНИ! Диёр Тожиевнинг қўпол хатосидан кейин Раҳимжонов зарба берди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди

16. Зарба! Чапдан узатилган тўпни Адҳамзода дарвоза томон йўллади, ўта ноаниқ

10. Мирқодировнинг узатган тўпи рақибга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи

5. Зарба! Лазизбек Мирзаевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›