Жозе Моуринью: "Сити" иши бўйича якуний қарор чиққунича мен 80 ёшга тўламан"

8 окт 2026, 21:25
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью "Манчестер Сити"нинг АПЛ молиявий қоидаларини бузгани бўйича иши юзасидан ҳазиломуз фикр билдирди.

Мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни молиявий қоидаларни бузишда айбдор деб топгани, бироқ клубга нисбатан якуний жазо ҳали белгиланмагани хабар қилинган.

"Бу ерда фақат кулиш мумкин. Менимча, охир-оқибат барибир биз кутган нарсалар бўлади. Аммо олтмиш ёшдан ошганимни ҳисобга олсак, якуний қарор чиқарилгунча етиб бориш учун менга омад керак бўлади.

Аввалига қарор чиқади, кейин апелляция бўлади... Ўша пайтга келиб мен 80 ёшга тўлган бўламан", — деди Моуринью Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›