Моуриньо янги футболчи харид қилиши учун жамоадагиларни сотишига тўғри келади
08 ноя 2017 14:27
Янгиликлар
Моуриньо янги футболчи харид қилиши учун жамоадагиларни сотишига тўғри келади
Агар португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо январда "Манчестер Юнайтед"га янги футболчи харид қилмоқчи бўлса, "қизил иблислар"нинг баъзи ўйинчилари жамоани тарк этишига тўғри келади.
Манкунианлар клуби раҳбарияти мураббийга шу шарт билан юзланди.
"Манчестер Юнайтед" директорлар кенгаши янги футболчилар учун пул ажратишдан олдин харажатлар фойдалилигини назорат қилмоқчи. Жозе Моуриньо икки йил ичида 6 нафар асосий футболчилар учун 285 млн. фунт ишлатди. Шу билан бирга, жамоадаги маошлар ҳам 13,5%га ўсган ва ҳозирги кунда 263 млн. фунтни ташкил қилади.
Жамоадан кетиш учун асосий номзодлар ҳимоячи Люк Шоу ва Маруан Феллайни.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар