Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"

Aslanov Jasurbek
17 дек 2025
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринью ўзининг баёнотлари туфайли эмас, балки совринлари сабаб танилганини айтди.

Португалия Кубоги доирасидаги "Фаренсе"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлардан бири Моуриньюдан унинг оммавий баёнотлари стратегиянинг бир қисмими ёки психологик ҳийлами эканлигини сўради.

"Кечирасиз-у, лекин ўйлашимча, менга вақти-вақти билан айтадиган бемаъни гапларим эмас, балки ютуқларим машҳурлик келтирган", – деди Моуринью.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal