UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  6 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  3 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  8 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0

Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ" Янгиликлар

Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"

Элит ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида БАА жамоаси бош мураббийи Жозе Мораеш ва футболчи Бернардо Фолья иштирок этди.

"Ўзбекистонга келиш ҳар доим ёқимли. Бунга қадар бир маротаба юртингизга келганман. Эртага майдонга келадиган мухлисларга томошабоп футбол намойиш этамиз деган умиддаман. Ўйинда нима бўлишини тахмин қила олмайман. Эртага майдонда максимум даражамизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Икки жамоа ҳам яхши футболчиларга эга. Умид қиламанки, эртага чиройли футбол бўлади. Сабаби ўзбекистонлик футболчилар анча юқори даражада", - деди Жозе Мораеш.


"Эртага қийин ўйин бўлади. Бу Чемпионлар Лигаси. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва эртага яхши натижага эришишга интиламиз", - деди Бернардо Фолья.

- "Насаф" Лигадаги аутсайдер. Кўпчилик жамоалар сўнгги поғонадаги жамоаларни қарши ўйинда осон ғалабага эришаман деб ўйлашади. Сизнинг жамоангиз ушбу жиҳат устида қандай иш олиб борди?

- Биласизми, бу Чемпионлар Лигаси. Тўғри, "Насаф" ҳали очко тўплай олмади, аммо эндигина учта тур ўтди. "Насаф" иккита учрашувни эса сафарда ўтказди. ОЧЛда ҳеч қайси бир ўйин бир-бирига ўхшамайди. Лекин рақибга жиддий ёндашув билан майдонга тушишимиз керак. Футболчиларга ҳар доим бу ҳақда таъкидлаб келаман.

- Сизнингча, "Насаф" жорий йилги Элит Лигада энг омадсиз жамоами ёки энг заиф?

- Элит Лига даражаси жуда юқори. "Насаф" ҳам яхши жамоа. Адашмасам, Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринда. Масалан, "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. "Ал Аҳли" қарши сафарда ўйин ўтказишди, Жидда клуби амалдаги чемпион. "Шабаб Ал Аҳли" ҳам яхши даражадаги жамоа эканлигини биламиз. Эртанги ўйин аввалгиларига ўхшамайди. Элит Лигада ҳар бир мамлакатнинг энг кучли жамоалари иштирок этади. Жамоаларнинг муваффақиятсиз ўйинларидан фожиа ясамаслик керак, чунки бундай ўйинлар орқали катта тажриба орттирилади. Адашмасам, "Пахтакор" сўнгги маротаба ярим финалга етиб борган эди. Авваллари фақат "Пахтакор" халқаро майдонда яхши иштирок этарди, ҳозир эса "Насаф" ва бошқа жамоалар ҳам бундай мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистон - футболни яхши кўрадиган мамлакат. Мухлислар, яхши инфратузилма ва бошқа сабаблар. Миллий терма жамоанинг натижалари ҳам анча яхшиланди.

Бернардо Фольяга савол

- "Насаф" сўнгги учта ўйинда мағлуб бўлди, устига-устак маҳаллий чемпионатда етакчиликни йўқотди. Шу сабабли "Насаф" футболчилари эртага фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Ушбу жиҳат сизларга қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?

- Улар салбий натижаларни тезроқ унутишга ҳаракат қилишади. Эртага "Насаф" фақатгина ғалаба учун майдонга тушади. Биз бундан хабардормиз ва тайёрмиз.

- "Насаф" жамоасига қарши ҳужумкор ўйнаган яхшими ёки ҳимоявий?

- Менимча, "Насаф" яхши балансга эга жамоа. Ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанат бор. Шунинг учун ҳам "Насаф" ўз чемпионатида етакчилик қилмоқда. Шунингдек, жамоа таркибида бир нечта қизиқарли футболчилар бор экан, аммо уларни алоҳида таъкидлаб ўтишни истамайман. ОЧЛда ўйнайдиган ўзбек клубларидаги футболчилар кўпинча тўп билан жуда яхши муомала қилишади.

- Жамоангиз учун БАА маҳаллий лигаси муҳимроқми ёки халқаро майдон?

- Ҳа, биз жами тўрт мусобақада иштирок этяпмиз. Чемпионат, Элит ОЧЛ, Кубок ва Лига Кубоги. "Насаф"нинг сўнгги вақтлардаги салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ. Футболчилар қисқа вақт ичида кўп ўйинда иштирок этишган. Бироқ бундай ўйинларда иштирок этиш ёқимли ва бундан нолишимиз керак эмас.

- Жамоангиз таркибида йўқотишлар борми?

- Иккита жароҳати бор футболчимиз Ўзбекистонга келмади. Ҳужумчимиз сўнгги ўйинда тиззасидан жароҳат олди. Марказий ҳимоячимиз эса уч ойдан бери жароҳатда, у ой сўнгига қадар таркибимизга қайтади деган умиддаман. Таркибимизда уларнинг ўрнини муносиб боса оладиган футболчилар бор.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика