Моуриньо: "Сити" футболчилари шамол бўлса ҳам йиқилиб тушишмоқда"
09 дек 2017 10:37
Янгиликлар
Моуриньо: "Сити" футболчилари шамол бўлса ҳам йиқилиб тушишмоқда"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Сити"га қарши дербидан олдин рақибларни симуляция ишлатишда айблади.
"Манчестер Сити" ўйинидан ҳайрон қолдимми? Жамоа яхши ва рақибимизнинг ўйинидаги кўп элементлар менга ёқмоқда. Улар яхши ҳимояланишади ва тўп йўқотишга бўлган реакция ёмон эмас.
"Манчестер Сити" футболчиларининг ҳужумдаги динамикаси яхши, улар креатив. Жамоада кучли ўйинчилар йиғилган ва мураббий ҳам жуда яхши мутахассис. Аммо мендан "Манчестер Сити"да нима ёқмаслиги ҳақида сўрасангиз, улар бироз шамол бўлса ҳам йиқилиб тушишини айтаман" - дейди Моуриньо.
Манкуниан дербиси 10 декабрь куни Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар