UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  12 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  22 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  15

Мората: "Атлетико" бу таркиби билан барча мусобақалардаги ғалабага даъвогарлик қилиши мумкин" Янгиликлар

Мората: "Атлетико" бу таркиби билан барча мусобақалардаги ғалабага даъвогарлик қилиши мумкин"

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужум чизиғида юқори рақобат борлигини айтди, аммо футболчи яхши мавсум ўтказиш учун ғайратга тўла.

Мората июнда икки йиллик ижарадан сўнг "Ювентус"ни тарк этди. 29 ёшли форварднинг "Атлетико" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Жуда ҳам ғайратга тўламан ва машғулотлар бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Бу ажойиб йил бўлишига ишончим комил. "Атлетико" ҳужум чизиғида катта рақобат бор, жамоада ажойиб ўйинчилар кўп ва ўйлайманки, бу клуб учун жуда яхши.

Бу таркиб барча мусобақалардаги ғалабага даъвогарлик қилиши мумкин. "Атлетико" икки мавсум олдин Испаниядек қийин чемпионатни ютди. Яхши жисмоний ҳолатда бўлиш ва барчасига курашиш учун мавсумолди тайёргарлигида қаттиқ ишлашимиз керак", — дейди Мората.

Мората "Атлетико"га 2019 йилда ўтган. Ҳужумчи жамоа либосида 61та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика