Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"
27 ноя 2025 12:58
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"
- Келганингизга 2 кун бўлди, лекин 100 кунлик пиар бўлмоқда. ОАВ эътиборига тушмоқдасиз. Ижтимоий тармоқларда шов-шув кузатилмоқда, турли фейклар тарқалмоқда. Жараённи тезлаштиришмоқчи, лекин ҳеч нарса расмий тусга кирмаган. Аслида сиз хотиржам дам олишга келгансиз. Дам олишга улгуряпсизми ёки босим остидамисиз?
- Индонезияга келмаганимга анча бўлганди. Бу ерга меҳмонликка чақиришди. Бу ердаги муҳитни кўрай, одамлар билан гаплашай деган умидда, дам олишга келдим. Масжидга борганимиз, мактабга борганимиз инсонларни янада яқинроқ билишга хизмат қилди. Бу нарса менга жуда ёқади. Айниқса, масжидда бўлганим, Жума кунига тўғри келгани ҳаётим давомида эсимда қолади. Эртага бу ерда мураббий бўламанми ёки йўқ, асосийси, Индонезия халқи маданиятини ўрганяпман. 3-4 кун шу ердаман ва шу вақт ичида жараёндан позитивлик олмоқчиман.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Индонезияда экани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар