

Унга ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ушбу трансферга жамоа бош мураббийи Луис Энрике ҳам розилик берган. Париж жамаоаси 25 ёшли ҳужумчига 120 миллион евро тўлашга тайёр. Ушбу сумма эса Мадрид жамоасини қониқтириши мумкин.
Маълумот учун, "Атлетико" Хулиан Альваресни 2024 йилда "Манчестер Сити"дан 90 миллион еврога сотиб олганди. Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 4 та ассист бор.




