UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  232 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2

Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади” Янгиликлар

Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”

“Андижон” - “Аркадаг” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Равшан Мухадов қатнашди.

- Кўрдинглар, иккала жамоа ҳам кескин футбол намойиш этишга ҳаракат қилишди. Лекин фикримча, иккала жамоада ҳам гол уриш учун 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Назаримда, бизга ҳам, “Андижон” жамоасига ҳам имкониятлардан фойдалана олмаслик муаммоси ҳалақит қилмоқда. Ўйиндаги дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман.  

- “Андижон” 5 та ўйин 1 та гол урди. Агар “Андижон” кейинги ўйинда яхши натижа қайд этиб кейинги босқичга чиқадиган бўлса, адолатли ҳисоблайсизми?

- Ҳамма жойда футбол бир хил ўйналади. Фақат бизни фарқимиз - бошқаларга қараганда, вазиятлардан фойдаланиш имконияти паст, шу муаммо қийнайди. Бундай муаммо “Андижон”да ҳам бор. Масалан, бу ерга Баҳрайн ва Қатар клублари ҳам келишди. Уларни нима фарқи бор? Менимча, уларни бизни жамоалардан катта устунлиги йўқ. Фақат атлетизмда фарқи бўлиши мумкин. Турнир аввалида айтгандим, бу гуруҳда яққол фаворит йўқ. Ҳозир ҳам шу фикрдаман. “Андижон”да ҳам, бизда ҳам имконият бор.   

- Туркманистондаги ўйинда “Андижон” вакиллари майдон ҳолатидан қониқиш ҳосил қилишмаганди. “Андижон”даги майдонни сизларникидан яхшироқ деб ҳисоблайсизми?

- Ҳозир бир хил. Ўша вақтда бизни майдонимиз бироз ёмонроқ эди. Стадионда ишлар олиб борилди ва ҳозирда иккаласини ҳам майдони бир хил ҳолатда. Қолаверса, терма жамоамиз ҳам ўша стадионда ўйнайди. Вазият яхши томонга ўзгарган. Бундан ташқари, матбуот анжуманида шунча кўп журналистларни кўриб турибман. Баҳрайн ва Қатарга борганимда бунчалик журналистларни кўрмагандим. Бу ерда эса бироз кўпроқ экан. Балки бошқа жойларда бизни унчалик менсишмас. Лекин бу ерда кўриб турибманки, журналистлар сони бошқа жойларга қараганда нисбатан кўп. Бунинг учун сизлардан миннатдорман. Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
27 ноя 01:29:43
barselona7
Бугун бир бирингни оёғингдан тортмасанг битталаринг чиқишларинг учун имкон бўларди.
+1   
27 ноя 01:03:48
BXZ BXZ
Иккаласи охирги у́йинни ютса чикишига шанс бу́лса керак агар иккаласи чикса яхши иш бу́ларди .
   
27 ноя 07:48:25
Abdusalom Mirzayev
Кейинги ўйинда иккиси ҳам ютқазади и до свидания шу билан Андижонга Осиё клублари қачон келиши номаълум, нима бўлганда ҳам клуб рахбариятига раҳмат айтиш керак, шу пайтгача адашмасам Осиё клублари Фарғона, Наманган, Қарши, Шўртан, Тошкент, Олмалиқга келишган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика