

Жамоалар Чемпионлар Лигасининг 5-турида тўқнаш келди. Ўйин 3:1 ҳисобида лондонликлар фойдасига якунланди.
Кейннинг таъкидлашича, "Бавария" иккинчи бўлимда куч ва шиддатни йўқотган. Германия клуби кўплаб яккакурашларда ютқазгани якуний натижага таъсир кўрсатган.
"Кутилганидек, қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлим яхши кураш олиб бордик ва ўйин тенг даражада ўтди. Иккинчи бўлимда ўша куч ва шиддат йўқ эди, биз жуда кўп яккакурашларда мағлуб бўлдик. Бу — мавсумдаги биринчи мағлубиятимиз. Бундан ваҳимага тушмаслигимиз керак, лекин бундан албатта хулоса қиламиз", – деди Кейн.



