

Дарвозабон қишда "Нефтчи"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Нефтчи"нинг жорий мавсумда асосий дарвозабони бўлган Ботирали Эргашев келаси мавсум легионер бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Токатаевнинг "Андижон" билан тузган шартномаси қишда якунланади. Дарвозабон "Андижон" сафида жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Шунингдек, дарвозабон ушбу баҳсларда жами 22 та гол ўтказиб юборган.



