Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"
22 ноя 2025 10:17
Янгиликлар
Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик "Реал" ва бошқа клубларнинг ЛаЛигадаги рақобати ҳақида гапирди.
Дастлабки 12 турдан кейин Каталония клуби "Реал"дан 3 очкога ортда қолган ҳолда ЛаЛига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
"Ўйиндан ўйинга вазиятга қараймиз ва ишларни бажарамиз. Олдимизда бизни узоқ йўл кутиб турибди, буни биламиз. Бироқ вазифаларимизга шубҳа билан қарамаслигимиз керак.
"Реал" - жуда жиддий рақиб, бироқ "Вильярреал" ҳамда "Атлетико" каби ажойиб жамоалар ҳам бор. Гап шунда. Аввало биз ўзимизга эътибор беришимиз ва ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ишлашимиз керак", - деди Флик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар