"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи
20 ноя 2025 14:18
Янгиликлар
"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи
"Атлетико" ҳужумчиси Александер Сёрлот январь ойида Мадридни тарк этиш ниятида.
Испаниялик журналист Виктор Льебария Эскутиянинг сўзларига кўра, Сёрлот ЖЧ-2026 олдидан мавсумни юқори формада якунлаш учун тўлиқ 90 дақиқа ўйнаш имкониятини берадиган жамоа қидирмоқда.
Футболчининг қарори унинг Жаҳон чемпионатига тўлиқ тайёр бўлиш истаги билан боғлиқ.

Бироқ трансфер бу қишда амалга ошмаса, Сёрлот барибир "Атлетико"ни тарк этишни хоҳлайди ва келаси ёзни кутади.
Норвегиялик бу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлди, кўпинча захирадан майдонга тушди. У "матрасчилар" сафида 14 ўйин ўтказиб, 2 та тўп киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар