

"Бу 100 фоиз Лука Модрич. Биринчи йилда у менга кўп нарсани ўргатди. Нафақат машғулотларда, балки ўйинларда ҳам — бу ҳақиқий футбол маҳорат дарси эди. У 40 ёшда бўлса-да, жуда кучли эди. Лука ҳар куни машқ қиларди. Ҳатто майдонга тушмаган кунлари ҳам клубга келиб, ўзи учун қўшимча машқларни бажарарди.
Унинг ўйин услуби ақл бовар қилмас даражада. У менга доим маслаҳатлар берарди, майдонда нима қилишим кераклигини айтарди. Бу менга жуда катта ёрдам берди. У футболда мен учратган энг ажойиб инсонлардан бири", — деди 19 ёшли Эндрик.


