UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  14 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  20 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  25 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди" Янгиликлар

"Mixed zone". Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун эронлик тенгқурларига қарши майдонга чиқди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Ҳусайин Норчаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукур ғалаба қозондик. Ватанимизга чиройли байрам бўлди, деб ўйлайман. Ишлашда давом этамиз. Олдинда Осиё ўйинлари бор. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. Халқимизга хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳусайин Норчаев. 

- Эронга қарши учрашув олдидан ҳавотир бормиди?

- Бизда ҳавотир йўқ эди. Эронга қарши одатдагидек тайёргарлик кўрдик. 

- Жарима майдончаси ичида кўп вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга қийналдик. Бу ҳаяжон сабаб эдими ёки рақиб ҳимоячиларининг муносиб ҳаракати?

- Бу омад билан боғлиқ, деб ўйлайман. Катта футболчиларда ҳам бундай ҳолат бўлиб туради. Ҳаракат қилдим, ўхшамади. Хатоларим устида ишлаб, янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламан. 

- Олдинда Осиё ўйинлари кутиб турибди. Мураббийлар сизни таркибга жалб қилиш масаласини қай тариқа ҳал қиляпти?

- Ҳозирда терма жамоа мураббийлари "Алания" мураббийлари билан гаплашишмоқда. Шундан кейин бирор нарса дейиш мумкин. 

- Бугун ҳакамларга кўп эътироз бўлди. Ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Муҳими биз ютдик. Ҳакамларни биз муҳокама қилмаймиз. Уларни муҳокама қиладиганлар бор. Биз кўпроқ ўз ўйинимизни қилишимиз керак.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика