"Милан"да бош мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин
02 окт 2017 21:31
Янгиликлар
"Милан"да бош мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин
"Corriere dello Sport" нашрининг маълумотига кўра, "Милан" раҳбарияти Италия А Серияси 8-тури доирасида "Интер"га қарши ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Винченцо Монтеллани истеъфога чиқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ва "Ювентус" 19 очкодан тўплаб иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турган бир пайтда "россонерлар" бор йўғи 12 очкога эгалар. "Милан"ни кейинги мавсумдаёқ Чемпионлар лигасига қайтармоқчи бўлган янги раҳбарлар жамоанинг охирги пайтлардаги муваффақиятсизликларидан норозилар. Шунинг учун ҳам, улар Милан дербисида мағлуб бўлишса "россонерлар" бош мураббийи ўз жойини бўшатиб қўйиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар