"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин
20 дек 14:43
Янгиликлар
"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин
"Милан" клуби "Флуминенсе"нинг собиқ ҳимоячиси Тьяго Силвага қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, "россонерилар" бош мураббийи Массимилиано Аллегри 41 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
16 декабрь, сешанба куни Силва "Флуминенсе” билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартномасини бекор қилди. Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо бразилиялик футболчи Европага қайтишни истаётгани ва таклифларни эшитишга тайёрлигини маълум қилганди.
2025-йилги мавсумда Силва "Флуминенсе" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар