"Милан" ва "Марсель" cобиқ мураббийи Украина терма жамоасини бошқаради — Романо

5 май 2026, 09:30
Украина терма жамоасининг янги бош мураббийи италиялик мутахассис Андреа Мальдера бўлади.

Инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, 54 ёшли мураббий Украина футбол ассоциацияси билан шартнома масаласи бўйича келишувга эришган.

Мальдеранинг сўнгги иш жойи "Марсель" бўлиб, у ўша ерда ҳамюрти Роберто Де Дзерби штабида ишлаган. Ушбу мутахассис билан бирга у англиялик "Брайтон"да ҳам ишлаган.

Шунингдек, италиялик "Милан"да Массимилиано Аллегри, Леонардо, Филиппо Индзаги ва Кларенс Зеедорф штабларида ишлаган. 2016–2021 йилларда эса Украина терма жамоасида Андрей Шевченко штабида фаолият юритган.


Манба: x.com/FabrizioRomano