

Манбанинг хабар беришича, Италия гранди 27 ёшли футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёр турибди. "Интер" уни потенциал асосий ўйинчи ва узоқ муддатли режаларининг муҳим элементи сифатида кўрмоқда.
Испания гранди таклифни кўриб чиқмоқда. Мадриддагилар бу нарх жозибадор эканина ишонади, айниқса, Луниннинг захира дарвозабони сифатидаги ролини ҳисобга олган ҳолда. Шу билан бирга, "Реал" унинг иштирок этган ўйинларидаги барқарорлиги ва ишончлилигини қадрлайди.
Лунин ушбу мавсум 11 ўйинда қатнашиб, 21 та гол ўтказиб юборди ва 1 марта қизил карточка олди.



