

"Милан" "Галатасарой"нинг Рафаэл Леау бўйича таклифини рад этди. Журналист Яғиз Сабунджоғлунинг хабар беришича, турк клуби португалиялик вингернинг трансфери учун 35 миллион евро таклиф қилган, аммо итальяликлар рад жавобини беришди. "Россонери" футболчи учун яна 50 миллион евро талаб қилди. Серия Анинг ўтган мавсумида Леау 29 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



