“Манчестер Сити” “Барселона” ярим ҳимоячиси бўйича сўров юборди

Sherzod Nurmatov
24 авг 2026, 19:55
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ”Манчестер Сити”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

“Шаҳарликлар” 29 ёшли футболчи бўйича сўров юборди, дея хабар бермоқда “The Touchline” журналист Хосе Альваресга таянган ҳолда.

Англия клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар нидерландиялик футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

6.jpg

Де Йонг жароҳати сабаб мавсум бошини ўтказиб юбормоқда. Тахминларга кўра, унинг сафга қайтиши кузнинг охирларига тўғри келади. Яқинда Ханс-Дитер Флик хавбекни сардорлар сафидан чиқарди.

Френкининг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади. Ўтган кузда футболчи каталонияликлар билан шартномасини 2029 йилгача узайтирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline