Микель Артета: "Совринни ПСЖдан тортиб олмоқчимиз"

29 май 2026, 23:55
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета эртага бўладиган ЕЧЛ финали олдидан фикрларини билдирди.

ПСЖ - "Арсенал" учрашуви 30 май куни Будапештда Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Мавсумдаги иккинчи совринни ютиш мумкинлиги ҳақида

"Бу жуда ажойиб. Ўйинга яхши тайёрландик, эътиборимиз максимал ва барчамиз позитивмиз. Бутун турнирни яхши ўтказганимиз ва шу ерга келганимиз учун ҳақлимиз. Эртага энди соврин учун ҳам ҳақли эканлигимизни исботлашимиз керак. Бу ғалаба "Арсенал" учун жуда муҳим. Ғалабалар эса қийинчилик билан берилишини яхши биламиз".

"Арсенал" финалнинг аутсайдерими?

"ПСЖ совринни ҳимоя қилади. Бунинг босими каттароқ. Биз эса совринни ПСЖдан тортиб олмоқчимиз", - деди Артета.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC