Скалони Аргентина терма жамоаси ҳақида: "Жамоа одамлар айтаётганидек ёмон ўйнамаяпти"

Aslanov Jasurbek
15 июл 2026, 20:49
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоага нисбатан билдирилган танқидлар ҳақида фикр билдирди.

ЖЧ-2026 ярим финалида жанубий америкаликлар Англия терма жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашув бугун, 15 июль куни Москва вақти билан 22:00 да бошланади. "Жамоа одамлар айтаётганидек ёмон ўйнамаяпти. Агар ушбу босқичга етган бўлсак, демак, ниманидир тўғри қилганмиз. Мен футболчиларга миннатдорман. Улар бизни учта совринга, энди эса ярим финалга олиб чиқишди. Биз ғалабадан бор-йўғи бир қадам узоқликдамиз ва бунга эришиш учун барча кучимизни ишга соламиз", – деди Скалони.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN