

"Аргентина терма жамоаси – яхши жамоа, аммо у тўрт йил аввалгидек кучли эмас. Бироқ унда характер ва ғалабага бўлган ақлбовар қилмас иштиёқ бор. Бу жуда кўп нарсани англатади.
Англия қандай ўйнаётганини ҳисобга олсак, улар [аргентиналиклар] ғалаба қозонишларига ишонишади. Кўп гол уришларига қарамай, улар озмунча гол ўтказиб юбормаяпти. Биз бу жамоа дарвозасига гол ура олишимизга етарлича асослар бор.
Тарихдан қочиб бўлмайди. Бу биз ўсиб улғайган нарса. Мен 1986 йилги жаҳон чемпионатини телевизор орқали томоша қилганман", – деди Ширер.



