"Металлург" футбол академиясида кўрик ташкиллаштирилди

admin
11 авг 2026, 17:35
Келажакда профессионал футболчи бўлишни ният қилган ҳар бир болакайга катта футбол учун йўл очиб бераётган "Металлург" футбол академияси ёш иқтидорлар учун 1 ҳафталик кўрик танловини эълон қилди.

“Барча зарур ҳужжатлар, тиббий маълумотнома тақдим этган ҳамда 1,2 млн сўм миқдорида тўловни амалга оширган болакайлар 1 ҳафталик кўрикда иштирок этади. Ана шу машғулотлар, кўрик давомида болакайлар мураббийлар билан бевосита мулоқотда бўлади, ўзини майдонда синаб кўриб, салоҳиятига реал баҳо берилади.

Ажаб эмас, айнан шу иқтидорлар ичидан баъзилари академия тарбияланувчилари қаторига кириб, келажакда етук футболчи бўлиб етишади ҳамда Ўзбекистон байроғини халқаро майдонларда баланд ҳилпирашига ўз ҳиссасини қўшади.

Хабарингиз бор, Бекобод шаҳридаги мазкур академия нафақат юртимиз балки Ўрта Осиёда ўз ўрнига эга ҳамда ҳам футбол машғулотлари, ҳам мактаб таълимини ўзида мужассамлаштирган Ўзбекистондаги ягона футбол академияси ҳисобланади”, – дейилади хабарда.

4.jpg5.jpg6.jpg7.jpg8.jpg9.jpg

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia