

"Биз Чемпионлар Лигаси ўйинлари осон бўлмаслигини ва уларда бошидан охиригача устунлик қилиб бўлмаслигини қабул қилган ҳолда менталитет, тартиб-интизом ва шиддатга таяндик. Баъзан ўйинда қолиш, рақиб хатоларидан фойдаланишга ҳаракат қилиш, имкон туғилганда эса ташаббусни қўлга олиш керак. Ўйиндаги вазиятлар муҳим ва уларни ҳис қила билиш лозим.
Дастлабки 20 дақиқада уларнинг шиддатига берилиб кетмасликни уддаладик: бироз чуқурроқ ҳимояланиш кераклигини қабул қилдик, аммо шунда ҳам тўп учун курашда энергия ва прессингни сақлаб қолдик. Қанотдан узатмаларга қарши яхши ҳаракат қилдик, чунки уларнинг қанотларда хавфли бўлишини билардик.
Биринчи бўлимда вазиятлар яратганимиз ҳам рост ва бироз кўпроқ кескинлик ёки қатъият билан танаффусгача ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди. Ўйинда қолдик ва якунда ғалаба билан тақдирландик.
Мураббийнинг иши — ҳар бир ўйинда тўғри мотивация бериш. Ҳар доим ҳам бир хил даражани ушлаб туриш осон эмас, баъзан бу яхшироқ, баъзан ёмонроқ чиқади, аммо энг муҳими — жамоа якдил бўлиб қолиши ва ҳеч ким бошқаларни айбламаслиги. Ҳар бир турнирда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилишимиз шарт. Доим ҳам мукаммал бўла олмаймиз, лекин биздан ҳеч қачон тортиб олиб бўлмайдиган нарса — бу тўғри руҳият ва менталитет. Бугун оқшом биз буни кўрдик ва бежизга ғалаба билан майдонни тарк этмадик”, – дея руминиялик мутахассис сўзларини келтирди “Sky Sport Italia”.
“Интер” (5 ўйиндан сўнг 9 очко) Чемпионлар Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.



