Соҳил футболида ким чемпион бўлади?

Xayrulla Xoliqov
26 ноя 2026, 18:30
Таиландда соҳил футболи бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Кеча, 25 ноябрь куни чорак финал учрашувлари ўтказилиб, ярим финалга чиққан жамоалар аниқ бўлди. Эртага 1/2 финал баҳслари бўлиб ўтади.

4.jpg5.jpg

Чорак финал натижалари қуйидагича кўриниш олди:

Япония - БАА 4:3

Баҳрайн - Ливан 4:6

Уммон - Таилан 9:3

Эрон - Саудия Арабистони 6:0

Гуруҳда қолган жамоалар

Хабарингиз бор, соҳил футболи ўйича Осиё чемпионатини 12та жамоа бошлади. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинганди. A гуруҳидан Ироқ кейинги босқичга ўта олмади. B гуруҳида Афғонистон билан Вьетнам қолиб кетган бўлса, C гуруҳидан учта жамоа - Уммон, Саудия Арабистони ва БАА кейинги босқичга чиқди, фақат Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда қолиб кетди.

Чорак финал ўйинларидан сўнг БАА, Ливан, Таиланд ва Саудия Арабистон термалари ҳам мусобақа билан хайрлашди. Эртага бўлиб ўтадиган ярим финал беллашувларида Эрон - Ливан, Япония - Уммон жуфтликлари ўзаро баҳс олиб боради.

6.jpg

Ўзбекистон иштироки

Афсуски, ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзини кўрсата олмади. Вакилларимиз гуруҳда учта ўйин ўтказиб, барча беллашувларда мағлубиятга учрашди. Уч ўйинда 4та гол уриб ўз дарвозамиздан 19та тўп ўтказиб юбордик. Натижада тўплар нисбати энг ёмон кўрсаткич (-15) ҳам бизда бўлди. Гуруҳда охирги ўринни эгаллаган Ироқ -6, Вьетнам эса -14 кўрсаткич қайд этди.

Юртимизда соҳил футболи бўйича чемпионат йўқ, Кубок ўйинлари ҳам ўтказилмайди, аслини олганда сифатли қумнинг ўзи бўлмаса керак. Терма жамоа ҳам асосан футзалчилардан тузилди. Натижаси эса маълум. Шу боис терма жамоа иштирокини танқид қила олмаймиз. Чунки бизда соҳил футболининг ўзи йўқ. Бир неча йил олдин Қаршида мусобақа ўтказилганди, шундан бери соҳил футболи жимиб кетди. Осиё Кубогида қатнашиш учун жамоа йиғилиб йигитлар Таиландга олиб кетилди. Бу кетишда Ўзбекистон терма жамоаси кейинги чемпионатда қатнашмаслиги мумкин.

7.jpg8.jpg

Ғолиб ким бўлади?

Айтиб ўтганимиздек, эртага ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Эрон - Ливан баҳсида шубҳасиз Эронни фаворит дейиш мумкин, аммо Япония - Уммон ўйинида яққол фаворит йўқ. Негаки ўтган йил Уммон айнан ярим финалда Японияни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олганди. Бу йил нима рўй беришини эртага билиб оламиз. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Эрон терма жамоаси ҳисобланади. Форслар бу йил ҳам Кубокни ўзларида сақлаб қола олишадими?

Ўхшаш янгиликлар

Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: Championat.asia