

Қайд этилишича, тарқалган миш-мишларга қарамай, ОЧЛ 2 доирасидаги “Ал Жазира” (БАА) – “Гол Гоҳар” (Эрон) ўйини ҳаками Ҳанна Ҳаттаб маст аҳволда бўлмаган.
Унинг бундай ҳолатга тушишига диққатини йўқотишига олиб келган қондаги қанд миқдорининг пасайиши сабаб бўлган. Ўйиндан кейинги тиббий кўрик буни тасдиқлаган.
У жуда фидойи суриялик ҳакам бўлиб, Бразилияда яшайди ва ўйинларни бошқариш учун баъзан 15 соатдан ортиқ йўл босиб келади, чарчоқ ҳам шундан келиб чиққан.

Ҳанна Ҳаттаб Facebook саҳифасидаги постида ОФК Чемпионлар Лигаси 2 доирасидаги ўйинда юз берган ҳодиса юзасидан воқеанинг тўлиқ тафсилотларини айтишдан олдин Сурия футбол федерациясининг расмий муносабатини кутаётганини тушунтирди.
У шунингдек, шахсий ҳаёти ва обрўсига путур етказилаётганини қоралаб, ўзига зарар етказишга ҳисса қўшган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни судга бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантирди.



