

Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Аякс" футболчиси Райан Гравенберх бугун "Бавария"да тиббий кўрикдан ўтган. Мюнхенликлар 20 ёшли футболчи билан 2027 йилгача шартнома имзолашган. Ушбу келишув тез орада расман эълон қилинади.
Шуни қўшимча қилиш лозимки, "Бавария" айни дамда "Лейпциг" футболчиси Конрад Лаймер трансфери устида ишламоқда.



