

"Реал Мадрид" ва "Арсенал"нинг собиқ ўйинчиси футбол майдонини спорт залига алмаштирди ва бу ўз натижасини кўрсатмоқда.
35 ёшли Ўзилдан аввалги гавдадан асар ҳам қолмаган ва уни бир кўришда таниш қийин.
Видеода Месутнинг ҳар бири 50 кило бўлган иккита тошни кўтараётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳазил тариқасида собиқ футболчининг WWE спорт турига тайёргарлик кўраётганини билдириб, изоҳ қолдиришган.



