"Реал" "Челси" юлдузини нишонга олди

5 июн 2026, 00:38
"Реал" "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурельянинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда журналист Хорхе Пикон ёзмоқда.

Мадрид клуби аллақачон Лондон жамоасидаги ўйинчи бўйича сўров юборган. Манбага кўра, чап қанот ҳимоясини кучайтириш "қаймоқлилар" учун устувор вазифа эмас, аммо клуб Фран Гарсия, Ферлан Менди ва Альваро Каррерасга тўлиқ ишонмайди.

Марк Кукурелья ўтган мавсумда "Челси" сафида 50 та ўйин ўтказди. Унда ҳимоячи битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/JorgeCPicon