Ўртоқлик учрашувида сенсация: Испания Ироқни мағлуб эта олмади

5 июн 2026, 02:15
Испания ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўйин Ла-Корунядаги “Абанка-Риасор” стадионида бўлиб ўтди. Флориан Бадштубнер бош ҳакамлик қилган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Мерхас Доски мувозанатни тиклади.

Испания ва Ироқ терма жамоалари охирги марта 2009 йилги Конфедерациялар кубоги доирасида тўқнаш келишган эди. Ўша ўйинда Испания термаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жаҳон чемпионати олдидан Ироқ терма жамоаси Венесуэла билан (10-июн куни), испанлар эса Перу билан (9-июн куни) ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ҳозирда Испания терма жамоаси ФИФА рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди. Ироқ миллий терма жамоаси эса ушбу рўйхатда 57-поғонадан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia