

"Айнтрахт"нинг универсал чап қанот ҳимоячиси айниқса Венсан Компани билан жуда ижобий музокаралардан сўнг, мюнхенликларга ўтишни истайди.
22 ёшли футболчи аллақачон 2031 йилгача шартнома бўйича келишиб олган. Клублар музокаралар олиб бормоқда.
"Айнтрахт" спорт директори Маркус Креше футболчи учун 60 миллион еврогача талаб қилмоқда. Қайд этилишича, трансфер суммаси туфайли келишув ҳали ҳам барбод бўлиши мумкин.



