Навбатдаги сенсация: Франция Кот-д'Ивуарга мағлуб бўлди

5 июн 2026, 02:20
Франция ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўйин Нант (Франция) шаҳридаги “Ля Божуар — Луи Фонтено” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни австриялик бош ҳакам Себастиан Гисхамер бошқариб борди. Унда африкалик футболчилар 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида ярим ҳимоячи Райан Шерки жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. 53-дақиқада эса африкаликлар ҳимоячиси — Франция терма жамоаси ҳужумчиси Дезире Дуенинг туғишган акаси Гела Дуе мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 84-дақиқасига келиб, вингер Амад Диалло ивуарликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

ЖЧ-2026 турнирида Франция терма жамоаси "I" гуруҳидан жой олган бўлиб, у ерда Сенегал, Ироқ ва Норвегия жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Кот-дъИвуар эса турнирни "E" квартетида бошлайди ва Эквадор, Германия ҳамда Кюрасао терма жамоалари билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia