UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  1 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  2 18:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК" 1:2 (матнли трансляция)  71 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  12 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  10 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  20 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  17

Мессининг ҳашаматли ҳаёти: Уй, яхта, машиналар, шахсий самолёт Янгиликлар

Мессининг ҳашаматли ҳаёти: Уй, яхта, машиналар, шахсий самолёт

Дунёнинг энг яхши футболчиси қандай яшаётганини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Лионель Месси сўнгги ҳафтада "Барселона" билан ЛаЛига чемпиони бўлди, деярли бир ўзи "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди. Бундай ҳафтадан сўнг тикланиш керак, чунки даҳолар ҳам дам олиши керак. Месси ўз уйида, оиласи даврасида дам олишни ёқтиради. Лионель кейинги учрашувлар учун куч тўплайдиган уй қандай кўринишда эканлигини намойиш этамиз.


Уй

Уйнинг таъмир ишларига кетган маблағ билан ҳисоблагандаги нархи - 6 млн. евро.

Лионель Мессининг кошонаси Барселона яқинидаги Кастельдефельсе шаҳарчасида жойлашган.

Мессининг жамоадоши Иван Ракитич Лео ҳақида қизиқ воқеани айтиб берган: "Месси Барселона яқинидаги Кастельдефельседан уй сотиб олганида, унинг қўшнилари кўп шовқин қиларди. Лео хотиржам яшаш учун уларнинг ҳам уйини харид қилди". Айтишларича Месси икки уй ўртасига девор қурмоқчи бўлган, аммо қўшнилар судга бериш билан таҳдид қилгани учун қўшни уйни ҳам сотиб олишга мажбур бўлган.

Бу Google Maps томонидан тақдим этилган суратда футболчининг уйи акс этган. Аввал бу ҳудудда майдон йўқ эди, аммо Лионель ўғиллари - Тьяго ва Матео учун футбол майдончаси қурдириб берди.


Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо Мессининг уйи Барселона аэропорти ишига таъсир қилар экан. "Vueling Airlines" компанияси президенти айтишича, Барселонадаги аэропорт бир нечта қўниш ва учиш йўлакларини қурмоқчи бўлган, аммо... "Сизга Мессининг уйи устидан учиб ўтишга рухсат беришмайди. Бунақаси дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ" - дейди авиакомпания президенти.


Лионель Мессининг уйи уч қаватдан иборат. Унинг деярли ҳар тарафида айвонлар ва панорамали ойналар бор. Шу туфайли уйнинг деярли ҳар бир хонасига қуёш тушади. Уйнинг ички дизайни чиройли ўртаерденгизи услубида безатилган. Уйда тренажер зали мавжуд ва формада бўлиш учун Лионель ҳар куни шуғулланиши мумкин.

Уй ажойиб боғ билан ўралган. Мессининг хотини Антонеллла бу боғда болалари билан сайр қилишни яхши кўради. Леонинг ўзи эса у ерда ит билан ўйнашни ёқтиради.


Яхта

Maiora Seven C (10 млн. фунт)

Маълум бўлишича, Мессининг яхтаси футбол юлдузлари орасидаги энг қиммати экан. Унинг номи Maiora Seven C. Яхтанинг нархи 10 млн. фунт. У соатига 25 миль тезликкача чиқа олади. Месси - Ибица ороллари ишқибози, шу сабабли у тез-тез яхта ўша ерга бориб, дўстлари билан дам олишни яхши кўради.


Машиналар

Месси гаражидаги умумий машиналарнинг умумий нархи 35 млн. евро. Тахминларга кўра, унинг гаражида 11та машина мавжуд. Месси дунёдаги энг қиммат Ferrari машинасини сотиб олишидан аввал қолган "тойчоқлар"нинг нархи 3 млн. евро эди. Бир неча ой олдин Лео аукционда 1957 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 335 S Spider Scaglietti машинасини 32 млн. еврога сотиб олганди. Месси автопаркида қуйидаги компанияларнинг машиналари мавжуд: Maserati, Ferrari, Audi, Mercedes, Lexus, Chrysler, Toyota, Dodge, Cadillac, Range Rover.


Шахсий самолётлар

Embraer Legacy 650

Бу самолёт 14 кишига мўлжалланган, аммо унинг асосий устунлиги - самолёт 1135 кг. гача бўлган юкни кўтара олади. Нархи - 28,3 млн. евро.


Gulfstream V (13 млн. евро)

Ушбу самолётда 16та жой мавжуд ва улар 8та ётоққа айланиши мумкин. Учоқда 2та ваннахона ва 2та ошхона мавжуд. Борт думида Мессининг рақами - 10 акс эттирилган. Трапда эса Месси оила аъзоларининг исми ёзилган. Лео бу самолётни оиласи билан Аргентинага учиш учун сотиб олган.


Уй ҳайвонлари

Мессининг Халк исмли севимли ити бор.

Уни Антонелла 2016 йилда туғилган кунига совға қилган. Бу турдаги итларнинг узунлиги 67 см, вазни 55-65 кг.гача бўлади. Халкни Месси уйига олиб келишганида у кучукча эди, бироқ тез орада Мессидан катта бўлиб кетадиганга ўхшайди. Лионель бу "олапар"ни яхши кўради.


Оила

Месси оиласини жуда яхши кўради. Уни хотини ва 3 нафар фарзанди бор: Тьяго, Матео ва Чиро. Лео болалари учун ҳамма нарсага тайёр. Уларнинг оиласи тақлид учун намуна.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика