

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Ушбу муваффақиятга Месси "Интер Майами" Мексиканинг "Крус Асуль" жамоасига қарши майдонга тушган Кампеонес Кубоги учун кечган ўйинда эришди. Манбанинг хабар беришича, Мессига ўз клуби сафида 100 та гол маррасига етиб бориш учун 155 та ўйин керак бўлди.
Аргентиналик футболчи 2023 йилдан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.



