МЮ 50 йил ичида илк бор "Олд Траффорд"да икки тўп фарқи билан олдинда бориб мағлубиятга учради

Aslanov Jasurbek
17 сен 2026, 02:23
"Манчестер Юнайтед" ўз майдони "Олд Траффорд"да икки тўп фарқи билан олдинда боратуриб мағлубиятга учраш бўйича 50 йиллик антирекордини янгилади.

Майкл Кэррик бошчилигидаги жамоа Англия лига кубогининг 3-раундида ўз майдонида "Брайтон"га имкониятни бой берди (2:3).

Учрашувнинг 8-дақиқасида Ши Лэйси манкунианликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 10-дақиқада Мэйсон Маунт орадаги фарқни оширди. Қўшилган 1-дақиқада Харалампос Костулас "Брайтон"нинг дастлабки голини урди. Паскаль Гросс 65-дақиқада мувозанатни тиклаган бўлса, 69-дақиқада Максим де Кёйпер меҳмонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic