Месси ўйин олдидан биринчи марта Аргентина мадҳиясини куйлади
29 июн 2019 14:20
Янгиликлар
Месси ўйин олдидан биринчи марта Аргентина мадҳиясини куйлади
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Копа Америка доирасидаги Венесуэла (2:0)га қарши баҳс олдидан давлат мадҳиясини куйлади.
"Барселона" ҳужумчиси миллий терма жамоада биринчи бор бу ишни қилди.
Лео 2015 йилда мадҳияни ўйиндан олдин ҳеч қачон куйламагани ва бу келажакда ҳам куйламаслигини айтган эди.
"Барча ҳаракатлар учун танқид қиладиган одамларни ёқтирмайман. Мен ўйин олдидан мадҳияни айтмайман. Муҳитни тушуниш учун мадҳияни куйлашнинг ҳожати йўқ", - деган эди Месси тўрт йил олдин.
Эслатиб ўтамиз, форвард 2005 йилдан буён Аргентина терма жамоасида ҳаракат қилиб келади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар