

Бу ҳақда Аргентина терма жамоаси ярим финалда Англияни мағлуб этиб (2:1), финалга йўл олганидан сўнг "Polymarket" сайти берган баҳолаш натижалари далолат бермоқда.
Платформа маълумотларига кўра, Мессининг ушбу турнирдаги асосий якка тартибдаги совринни қўлга киритиш имконияти ўйиндан сўнг 76% га ошган. Иккинчи ўринда 9% кўрсаткич билан Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри бормоқда.
"Polymarket" талқинига кўра ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар имконияти:
Лионель Месси (Аргентина) — 88% (+76%).
Родри (Испания) — 9% (-2%).
Ламин Ямаль (Испания) — 2% (-16%).
Килиан Мбаппе (Франция) — 1% (-13%).
Жуд Беллингем (Англия) — 1%.
Гарри Кейн (Англия) — 1% дан кам.



