

Аргентина ярим финалда Англия устидан иродали ғалабага (2:1) эришиб, турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлади.
"Бу жамоа бирликда ҳар қандай нарсага қодир. Ушбу футболчилар биргаликда… бу шунчаки ўзгача бир куч. Мухлисларга эса худди Қатардагидек гапни айтаман: "Завқ олинг". Бу жамоа сизни ҳеч қачон уялтириб қўймайди", — дея Мессининг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирди.
ЖЧ-2026 финалида Аргентина Испания билан куч синашса, Англия бронза медаллари учун Францияга қарши майдонга тушади.



