Скалони Аргентинанинг ярим финалда Англия устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Биз ҳақиқатан ҳам бетакрормиз"

16 июл 2026, 08:00
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2026 ярим финалида Англия устидан қозонилган ғалабани (2:1) изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар учрашувнинг 85-дақиқасигача ҳисобда орқада боришаётган эди.

"Сўз тополмаяпман, бу жамоамиз ва мухлисларимиз учун ҳақиқий қувончдир. Футболчилар мени ҳайратда қолдиришдан ҳеч қачон тўхташмайди. Улар майдонда кўрсатаётган нарсаларни тушунтириб бериш жуда қийин. Биз ҳақиқатан ҳам бетакрормиз. Бу инсонлар бизни ғалаба сари бошламоқда", — дея Скалонининг сўзларини келтиради Аргентина терма жамоасининг ижтимоий тармоқдаги X саҳифаси.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 финалида Испанияга қарши майдонга тушади. Ўйин 19 июль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AFF.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›