Лаутаро Мартинес Англия терма жамоаси дарвозасига урган ғалаба голи ҳақида: "Қасам ичиб айтаман, бу гол тушимга кирганди"

16 июл 2026, 10:15
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ЖЧ-2026 ярим финалида Англия дарвозасига урган голи (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Қасам ичиб айтаман, бу гол тушимга кирганди. Мен Алексисга гол уришимни айтгандим. Унга айтгандим. Захира ўриндиғида Мединага майдонга тушиб, ўйин тақдирини ҳал қилишимни айтгандим. Ва буни уддаладим.

Энцо ҳам ажойиб гол урди ва энди, ҳаяжонлар босилганидан кейин шуни айта оламанки, бу жамоа нималарга қодирлигини кўрсатишда давом этмоқда. Англия чарчаб қолди. Улар 60 дақиқа давомида прессинг қилишди. Шундан сўнг уларда ҳеч қандай куч қолмади… Кейин улар орқага чекинишди ва бу бизга тўп назорати борасида кўпроқ хотиржамлик берди. Биз кенг ҳужумлар ташкил этдик ва якунда иккита гол урдик. Мана, орадан уч ярим йил ўтиб, биз яна жаҳон чемпионати финалида ўйнайдиган бўлдик", — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›