

Ҳал қилувчи баҳсда Аргентина аввалроқ Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Испания билан тўқнаш келади. Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор бош соврин учун икки асосий қитъа турнирининг амалдаги ғолиблари ўзаро куч синашишади: Испания Евро-2024да зафар қучган бўлса, Аргентина Копа Америка-2024 ғолиби ҳисобланади.



