Месси фаолиятида олтинчи марта бир мавсумда 50та ва ундан кўп гол урди
20 май 2019 11:56
Янгиликлар
Месси фаолиятида олтинчи марта бир мавсумда 50та ва ундан кўп гол урди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Эйбар"га қарши баҳсда (2:2) дубль қайд этишга муваффақ бўлди.
Шундай қилиб, Мессининг жорий мавсумда барча чемпионатларда урган голлари сони 50тага етди. Аргентиналик фаолиятида 6 марта бу натижага эришди.
Форварднинг жорий мавсумдаги 50та голи қуйидагича тақсимланди: 36 - Испания чемпионатида, 12та - Чемпионлар лигасида, 2та - Испания Кубогида.
Месси қуйидаги мавсумларда 50та ва ундан кўп гол урган эди: 53та - 2010/2011, 73 - 2011/12, 60 - 2012/13, 58 - 2014/15, 54 - 2016/17.
Эслатиб ўтамиз, Месси 6 марта Испания чемпионати тўпурарига айланди. Бу кўрсаткич билан у турнир етакчиси Тельмо Саррага етиб олди. Лионель ва "Барселона" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 2
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар