UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  1 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  16 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8

Месси “Барселона” – “Лас Палмас” учрашуви мухлислар билан ўтишини истаган Янгиликлар

Месси “Барселона” – “Лас Палмас” учрашуви мухлислар билан ўтишини истаган

Испания чемпионати 7-туридан ўрин олган “Барселона” – “Лас Палмас” (3:0) учрашувининг мухлисларсиз ўтказилиши сабаблари маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни ўтказилган баҳс Каталония мустақиллиги учун ўтказилаётган референдум сабаб қолдирилиши ҳам мумкин эди.

Дастлаб “Барселона” раҳбарияти учрашувни қолдириши ниятида бўлса, аммо Испания лигаси мутасаддилар бунга қарши бўлишган.

Sport.es нашрининг хабарига кўра, биринчилардан бўлиб Пике сўзга чиқиб, бу шароитда ўйин ўтказилмаслиги лозимлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, сайлов ўтказилаётган жойлардаги манзара шармандалик билан баробар. Пикенинг гапларига ярим ҳимоячи Серхи Роберто ҳам қўшилган.

Қачонки клубдагилар агар ўйин қолдирилган тақдирда жамоа очколардан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида билишгач, қарама-қарши фикрлар пайдо бўлган. Жамоа ҳужумчиси Лионель Месси клуб олти очко йўқотишидан хавотирда эканлигини айтган. Аргентиналик футболчи мухлислар билан ўйнаш лозимлигини айтган.Ушбу ҳолатда ҳам, агар мухлислардан кимдир  ўйинни тўхтаташи майдонга чиқиб кетса, клубга жарима санкциялари қўлланилишини айтган.

Натижада "Барселона" президенти ўйинни ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни таклиф қилган. Жамоа сардори Андрес Иньеста ва бошқа футболчилар, шунингдек, бош мураббий Эрнесто Вальверде ҳам ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган. 


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика