Мексикада ҳақиқий драма

Sherzod Nurmatov
7 май 2026, 12:50
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре 6 майдан бошланган йиғинга маҳаллий чемпионатдан 20 нафар футболчини чақирди.
2.jpg

Кўплаб клублар футболчиларини терма жамоага юборишни хоҳламаётганини билдирди. Бунга жавобан Мексика футбол федерацияси 6 май соат 20:00 гача терма жамоа ихтиёрига етиб келмаган ўйинчилар ЖЧ қайдномасидан тушиб қолиши ҳақида эълон чиқарди.

Мексика йиғин доирасида Гана, Австралия ва Сербия билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/uz_eksport