Мексика терма жамоаси иккита миллий рекорд ўрнатди

25 июн 2026, 12:45
Мексика терма жамоаси Чехия миллий терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқди ва дунё биринчиликларидаги иккита миллий рекордни янгилади.

ФИФА расмий сайтининг хабар беришича, жорий турнирда Мексика ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги барча учта ўйинда ғалаба қозонди. Шунингдек, 1970 йилдан бери биринчи марта гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Мексикаликлар тўққиз имкониятдан тўққиз очко жамғариб, "А" гуруҳида биринчи ўринни эгаллашди. Улар учта ғалабага эришиб (Чехия билан — 3:0, Жанубий Корея билан — 1:0 ва ЖАР билан — 2:0), бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›